Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:52

Ҳаага маҳкамаси: Хорватия ҳам Сербия ҳам геноцид қилмаган


Ҳаагадаги Халқаро маҳкама Сербия ва Хорватия 1991-1995 йиллардаги Болқон уруши даврида бири бирларига қарши геноцид содир этмаган, деган қарор чиқарди.

Ховартия ҳукумати Сербия 1991 йилда Вуковар ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида геноцид содир этгани ҳақда маҳкамага даъво киритган эди.

Аммо, “Хорватия геноцид айнан Сербия тарафидан содир этилганини асослаб бера олмади”, деди Ҳаага маҳкамаси судяси Петер Томака.

Ўз навбатида Сербия ҳам Хорватияни 200 минг сербни бадарға қилгани ҳақда маҳкамага арз қилган эди.

Маҳкама бу иддаони ҳам асоссиз, деб топди.

Югославияда 1991-1995 йиллардаги урушда 20 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Хорватиянинг Вуковар шаҳри 1991 йилда уч ой давомида серблар қуршовида бўлди.

Оқибатда ўн минглаб этник хорват қочишга мажбур бўлди.

260га яқин хорватиялик эркак қўлга олиниб, қатл этилди.

Тўрт йил ўтиб, хорватлар армияси сербларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказди.

200 мингга яқин серб ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG