Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:42

Меркел Путин билан ўтказган музокаралари самара беришига амин эмас


Германия канцлери Ангела Меркел Украинада тинчлик ўрнатиш истиқболлари Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган музокаралардан кейин ҳам савол остида қолаётганини айтди.

7 февраль куни Мюнхендаги Халқаро хавфсизлик анжуманида сўз олган Меркел жума куни кечқурун Франция президенти Франсуа Олланд ҳамрохлигида Путин билан ўтказган музокаралари натижа беришига амин эмаслигини таъкидлади.

Украина бўхрони Мюнхендаги Халқаро хавфсизлик анжумани диққат марказидадир.

Айни анжуманда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам қатнашмоқда.

Германия канцлери Меркел ўз чиқишида Украинадаги вазиятни ҳарбий йўл билан ўнглаб бўлмаслиги, Минск келишувини амалга оширмоқ кераклигини яна бир бор таъкидлади.

-Европа хавфсизлигини Россия билан бирга таъминлашни хоҳлаяпмиз, Россияга қарши амаллар билан эмас, деди Меркел.

Украинада ўтган йил апрелида қуролли тўқнашувлар бошланданидан бери 5350 одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG