Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:15

Песков: Ғарб санкциялари Украинадаги вазиятни ёмонлаштиради


Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарбнинг Москвага нисбатан санкцияларни кучайтириш ва Киев ҳукуматига қурол етказиш режаси Украинадаги вазиятни янада ёмонлаштиради, деб айтди.

Ғарбнинг Украина масаласига бундай ёндашуви афсусланарлидир, деди Песков.

Аввалроқ Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар санкциялар қўлланиладиган россиялик мулозим ва Украинадаги айирмачилар раҳбарлари "қора рўйхати"ни кенгайтиришга келишди.

Бу эса, янада кўпроқ россиялик ва айирмачилар раҳбарларининг саёҳат қилишлари чекланиши ва банк ҳисоблари музлатилишини англатади.

AҚШ президенти Бaрaк Обaмa эса Укрaинa шaрқидaги қуролли низогa бaрҳaм беришдa “дипломaтия фойда бермaган тақдирда" Киевгa қурол-aслaҳa еткaзиб бериш вaриaнти кўриб чиқилишини айтган.

XS
SM
MD
LG