Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:33

Порошенко: Тинчлик келишуви хавф остида


Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш бўйича пайшанба куни Минскда эришилган битим ҳали кучга кирмасидан барбод бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Украина президенти Петро Порошенко шанба куни баёнот берди.

Жаноб Порошенкога кўра, айирмачилар Украина армияси позицияларини ўққа тутишда давом этмоқда.

Украина томонига кўра, айирмачилар украин кучлари позицияларини 34 марта ўққа тутган.

Айни пайтда ўзларини Донецк халқ республикаси, деб ататган гуруҳ жума ва шанба кунлари исёнкорлар позициялари ҳамда аҳоли пунктлари оғир қуроллардан 25 марта ўққа тутилганини айтишди.

Минскда Украина, Россия, Германия ва Франция раҳбарлари иштирокида эришилган келишувга мувофиқ Донбасда 15 февраль ярим тундан ўт очиш тўхтатилиши керак.

XS
SM
MD
LG