Линклар

Киевда ҳукуматдан норозилар намойиш ўтказди


Киевда 25 февраль куни Украина ҳукумати сиёсатидан норозилар намойиш ўтказди.

Хабарларга кўра, норозиларнинг асосий қисмини ўнг миллатчилар ва футбололди безорилари ташкил қилган. Ҳарбий кийимдаги бир неча юз норози Киев марказий кўчалари бўйлаб юриш қилган. Полиция ва Миллий гвардия аскарлари намойиш пайтида тартибнинг сақланишини назорат қилган ҳамда намойишчиларда қурол бор ёки йўқлигини текширган.

25 февраль куни 400 га яқин одам Украина Миллий банки олдида ҳам намойиш ўтказиб, банк раиси ҳамда ўринбосарининг истеъфосини талаб қилди. Айни пайтда прокуратура Миллий банкдаги айрим расмийларни ўз лавозимини суиистеъмол қилганликда гумонламоқда, аммо гумондорлар қаторида миллий банк раиси ва унинг ўринбосари исми ошкора айтилган эмас.

XS
SM
MD
LG