Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:17

OzodNazar: Саидов нашриётларни, Кетмонов коммунал хизматни ислоҳ қилмоқчи


Ўзбекистон президенти лавозимига номзодлардан икки нафарининг сайловолди дастурларидаги баъзи нуқталарни таниқли ўзбек фоторассоми ва кинооператори Умида Аҳмедова билан OzodNazarда муҳокама қилдик. Суҳбат Умида опанинг ўзи билан боғлиқ воқеа ортидаги гаплардан бошланди.

Умида Аҳмедова 1955 йили Паркентда туғилган, Ўзбекистон кинематографистлар уюшмаси ва Бадиий академияси аъзоси.

1986 йили Бутуниттифоқ давлат кинематография институти (ВГИК)ни битирган.

“Ўзкинохроника” студиясида оператор бўлиб ишлаган ва кейинроқ фотография билан профессионал тарзда шуғуллана бошлаган.

Европадаги қатор давлатлар ва собиқ Совет республикаларида ўтказилган кўргазмаларда иштирок этган. Копенгаген, Нижний Новгород, Ростов-Дон ва Тбилисида персонал кўргазмалари уюштирилган.

Бир қатор халқаро мукофотлар лауреати.

2010 йилнинг 10 февралида Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди Умида Аҳмедовани "Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар", деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" ҳужжатли фильми билан "ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганлик"да айбдор, деб топган ва унга нисбатан амнистия акти қўллаган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:26 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG