Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:35

"Исломий давлат" Ироқнинг яна бир шаҳридаги обидаларни вайрон қилди


“Исломий давлат” жанггарилари Ироқнинг яна бир шаҳридаги тарихий обидаларни вайрон қилди.

Ироқ шимолидаги Хатра шаҳридаги икки минг йиллик тарихга эга обидалар ва ибодатхоналарни вайрон қилиш учун исломий жанггарилар портлатгичлардан фойдаланган.

Мосул шаҳридан 110 километр шимол ғарбда жойлашган Ҳатра ЮНЕСКО ташкилоти рўйҳатига кирган.

Мазкур шаҳарнинг икки минг йиллик тарихга эга ибдатхоналари сайёҳларни жалб этиб келган.

Бундан аввал “Исломий давлат” жангарилари Ироқ шимолидаги Нимруд шаҳри қолдиқларини вайрон қилган эди.

6 март куни жангарилар 5 март пешин намозидан сўнг бульдозерларда Нимруд шаҳри қолдиқларини буза бошлагани хабар қилинганди.

Нимруд шаҳри Тигр дарёси бўйида 3300 йил олдин қурилган. Нимруд шаҳри қолдиқларини бузиш ишлари жангарилар Мосулдаги музейда қадимий тарихий обидаларни вайрон қилганидан бир ҳафта ўтиб амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG