Линклар

Обама: Эрон ядровий дастури "алдашга" ўрин қолдирмаслиги лозим


АҚШ Президенти Барак Обама/

АҚШ Президенти Барак Обама Эрон билан музокаралар натижасида Теҳрон ядровий дастури борасида мақбул келишувга эришилмаса, Қўшма Штатлар музокаралардан “чиқиб кетади”, дея баён қилди.

8 март куни телевидениеда кўрсатилган интервьюсида Обама, имзоланадиган ҳар қандай келишув Ғарб давлатларига Теҳроннинг атом қуролини ясаш нияти йўқлигини текшириш имконини бериши лозим, дея таъкидлади. Келишув, деде АҚШ президенти, "агар улар бизни алдайдиган бўлса, бизнинг чора кўришимиз учун етарли вақт бўлишини" кафолатлаши керак.

Унинг айтишича, ўзаро келишмовчиликлар камайган, лекин музокарачилар белгилаган 31 март муҳлатига қадар дастлабки келишув имзоланиши учун бартараф қилиниши лозим бўлган қарама-қаршиликлар сақланиб қолмоқда.

Музокараларнинu навбатдаги давраси 15 март кунига белгиланган. Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG