Линклар

Кремль Путиннинг бемор эканини инкор қилди


Дмитрий Песков.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисидаги хабарларга раддия берди.

“Эхо Москви” радиосида 12 март куни чиқиш қилган Песков Путин соғ-саломат эканини айтган. Песковга кўра, “Путин тинимсиз мажслислар ўтказмоқда”, “унинг иш жадвали жуда тиғиз” ва “у ҳозир инқироз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш билан банд”.

Россия раҳбари 12-13 март кунлари Остонада Қозоғистон президенти Назарбоев ва Белорусь раҳбари Лукашенка билан олдиндан режалаштирилган учрашувга бормаслиги тўғрисида хабар қилингач, Путиннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди.

Бунгача эса Путин бир ҳафта давомида жамоатчиликка кўриниш бермаган эди.

XS
SM
MD
LG