Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Ҳафта суратлари: Фазода биргамиз, ерда нега бўлинамиз?


Фазогирлар Елена Серова (чапда), Александр Самокутаев ва НАСА австронавти Барри Вилмор (ўнгда) Союз ТМА-14М фазо кемасидан ерга қайтганларидан бир неча дақиқа ўтганда олинган сурат. Фазогирлар капсуласи 12 март куни Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудга тушган. Улар олти ой мобайнида халқаро космик кемада бирга бўлдилар.

Аёллар Дебальцево шаҳрида Украин армияси ишдан чиқарган бронетранспортёр олдидан ўтиб бормоқда.

Ироқ армияси билан ҳамкорлик қилаётган шиа жангарилари “Исломий давлат”га қарши Тикрит шаҳри яқинида жанг қилмоқда.

Россияпараст исёнчи Донецк шимолидаги Чернухино чегара ўтказиш постида Россия президенти Владимир Путин сурати туширилган футболкасини намойиш қилмоқда.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 11 март куни намойишга чиққанлар полиция билан тўқнашдилар. Мазкур намойиш ўтган йили митингга чиққан ўсмир полиция отган ёшдан кўз оқизувчи газдан ҳалок бўлганига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилди.

Татаристон пойтахти Қозонда “Адмирал” савдо марказидаги ёнғин оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

Ироқ ҳукумат қўшинлари Тикрит шаҳрини забт этиш амалиёти пайтида, 11 март.

“Исломий давлат” гуруҳига қарши жангларда қатнашаетган кўнгиллиларнинг Хашид Шаби гуруҳи аъзоси намоз ўқимоқда.

Украина шарқидаги Углегорс шаҳрида жанглардан кейин вайрон бўлган бинолардан бири.

Канаданинг Онтарио шаҳри яқинида нефть юкланган вагонларнинг издан чиқиш оқибатида юз берган фалокат.

Испаниянинг Бадахос шаҳрида 8 март куни ўтган буқалар муобақасида тореадор Франциско Ривера Ордоньес ўз рақибининг тагида қолди.

Ироқ ҳарбийлари “Исломий давлат” жангариларига қарши ракета отмоқда.

XS
SM
MD
LG