Линклар

Путин Жанубий Осетия билан шартномани имзолади


В. Путин ва Л. Тибилов.

Россия президенти Владимир Путин Грузиянинг айримачи Жанубий Осетия ҳудуди раҳбари Леонид Тибиловни 18 март куни Кремилда қабул қилди ва иттифоқдошлик ҳамда интеграциялашув тўғрисидаги шартномани имзолади.

Шартнома имзоланганидан сўнг кўп ўтмай Грузия Ташқи ишлар вазирлиги “шартномани имзолаш ортидан босиб олинган Жанубий Осетия амалда аннекция қилинди”, деб баёнот тарқатди.

Мазкур шартноманинг имзоланиши Европа Иттифоқи ҳамда АҚШ томонидан кескин танқид қилинди. Европа Иттифоқи шартноманинг имзоланишини "Грузия ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетининг бузилиши" сифатида баҳолади.

Россия 2008 йилда Грузияга қарши 5 кун давом этган урушдан сўнг Жанубий Осетия ва Абхазия минтақалари мустақилигини тан олган эди.

XS
SM
MD
LG