Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:42

Маҳбусларни қийноққа солган уч қозоқ полициячиси қамалди


Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида уч полиция ходими ўғирликда гумонланиб, ҳибсга олинган маҳбусни тергов жараёнида қийноққа солгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

17 март куни бўлиб ўтган маҳкамада полициячилардан икки нафарига уч йиллик қамоқ жазоси тайиналанди.

Полициячилардан яна бирга уч йиллик шартли жазо белгиланди.

Қозоғистонда маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллаган полиция ҳодимларининг жазога тортилиши камдан кам ҳодисадир.

Қозоғистонлик инсон ҳуқуқ фаоллари мамлакат қамоқхоналарида қийноқ холлари кенг тарқалганини айтиб, ҳукуматни қийноқларни йўқ қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаётганликда айблаб келишади.

XS
SM
MD
LG