Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:49

МХХ ўз имомларини хорижга экспорт қилмоқчими?


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини олган Жанубий Кореянинг Кожидо оролида жойлашган диний муассасада фақат Ўзбекистон мусулмонлар идораси ижозати билан чоп этилган китоблар келтирилгани билдирилди. Россиядаги бир нечта масжидлар ҳам расмий Тошкентнинг назоратида иш олиб бормоқда. Хўш, хориждаги ўзбекларни назорат қилиш керакми? Қурултой эшиттиришида ушбу саволга жавоб изланди.

Кожидо оролидаги масжид бир ой муқаддам ўзбекистонлик муҳожирлар томонидан таъсис этилганди.

Озодликка маълум бўлишича, Россиядаги бир нечта масжидлар ҳам расмий Тошкентнинг назоратида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг расмий кўз қарашини тарғиб этувчи уламоларнинг АҚШдаги ўзбек ватандошлари учун амри-маъруф қилиши ҳам бугунги кун реаллигига айланди.

Айни пайтда Прагадаги мусулмонларнинг бир гуруҳи ҳам Тошкент олий маъҳади ëки Ислом университетида тахсил олган кишининг расмий Тошкент тавсияси билан Чехияда масжид очиб ўзбекларни назоратда тутсин деган ташаббус билан чиқди.

Озодликнинг Қурултойи дастури қатнашчиларининг фикри бу борада иккига бўлинди.

Швецияда 16 йилдан бери яшаëтган 52 яшар Мунира опа назарида ўзбек мусулмонларининг экстремистлар қўлига тушмаслиги учун назорат зарур.

Бошқа қатнашчилар эса Ўзбекистон ҳукумати экспорт қиладиган "қўрқув" ва назоратнинг ҳеч кераги йўқ деган фикрда собит туришди.

Ушбу мазмундаги Қурултой эшиттиришини қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

МХХ ўз имомларини экспорт қилмоқчими ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:59:45 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG