Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:13

Франция Ички ишлар вазири: “Қора қути” учоқ ҳалокатида шикаст еган


Airbus A320 учоғи қолдиқлари Алп тоғларида топилди
Airbus A320 учоғи қолдиқлари Алп тоғларида топилди

Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнёвнинг айтишича, Алп тоғларида ҳалокатга учраган Germanwings йўловчи учоғи қолдиқлари орасида топилган “қора қути”да учоқда бўлиб ўтган суҳбатлар ёзуви бор.

Казнёв сўзларига кўра, “қора қути” зиён кўрган эса-да, A320 Airbus ҳалокатига нима сабаб бўлганини аниқлашда асқотади.

24 март куни йўловчи учоқ ерга қулаши оқибатида учоқ бағрида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлганди.

Қутқарувчилар гуруҳи учоқ қулаган тоғли минтақада ўз ишини қайтадан бошлаган.

Учоқ қолдиқлари, хабарларга кўра, йирик ҳудуд бўйлаб сочилиб ётибди.

Денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда иш олиб бораётган Франция полициясига кўра, сурункали ёмғир ёғаётгани учун қурбонлар жасадини тўплашга яна бир неча кун вақт кетади.

XS
SM
MD
LG