Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

Ўзбекистон шоу бизнес юлдузлари сайловни фаол тарғиб қилди


Ўзбекистондаги таниқли хонанда, созанда ва артистлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида президентлик сайловини фаол тарғиб қилдилар. Овоз бераётган ҳолда тушган суратларини ўз саҳифаларига жойлаган ижодкорлар қарийб бир овоздан "Юртимиз келажаги учун овоз беринг!" шиорини тарқатди.

Ўзбекистонлик хонандаю созанда, киноактёрлару бошқа ижодкорларнинг аксар қисми ўз саҳифасига эга бўлган Инстаграм тармоғида 29 март кунги сайлов фаол тарғиб қилинди.

Таниқли хонандалар - Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, Жаҳонгир Позилжонов, Достон Убайдуллаев, Юлдуз Усмоновалар ўз саҳифаларида сайлов участкаларида олинган суратларини тақдим қиларкан: "Мен юртимиз келажаги учун овоз бердим, сиз ҳам овоз беринг!" мазмунидаги чақириқни чоп этдилар.

Қуйидаги ана шу ижодкорлардан баъзиларининг суратларини томоша қилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG