Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:21

Араб раҳбарлари қўшма ҳарбий кучларни барпо этишга келишиб олдилар


Миср президенти Абдел Фаттаҳ Сисийнинг айтишича, араб лидерлари қўшма ҳарбий кучларни барпо этишга келишиб олдилар.

Сиси сўзларига кўра, бундай қўшма кучларни яратишга эҳтиёж “араб миллати рўбарў бўлаётган улкан муаммолар” сабаб бўлган.

Мисрнинг Шарм аш-Шайх оромгоҳидаги саммитда Араб Лигаси раҳбарлари томонидан қабул қилинган резолюцияга кўра, араб давлатлари вакиллари келгуси ой ичида қўшма кучларга оид тафсилотларни келишиб оладилар.

Араб Лигасининг бош котиби Набил ал-Арабийнинг айтишича, янги барпо этилажак янги кучлар “Исломий Давлат” гуруҳи жангарилари ва Ливия ва Ямандаги исёнчиларга қарши кураш олиб боради.

XS
SM
MD
LG