Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:02

Олмаота ҳокимиятини портлатмоқчи бўлган шахс 5 йилга қамалди


Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотада суд шаҳар ҳокимияти биносини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахсни беш йилга озодликдан маҳрум этди.

Ювгений Ричков 7 апрель куни ёлғондан бомба билан ҳокимият биносини портлатиб юборишда айбдор деб топилиб, айни куни жазосга тортилди.

13 январда Ричков Олмаота шаҳар ҳокимиятига кириб, сумкасида бомба борлиги ва у билан бинони портлатиб юборишини айтади.

Мазкур таҳдид ортидан ҳокимият ва унинг атрофидаги биноларда бўлган инсонлар эвакуация қилинади.

Икки соат давом этган музокара ортидан Ричков полицияга таслим бўлади.

Аммо унинг сумкасида бомба топилмайди.

Полициянинг айтишича, Ричков 2008 йилда чиқарилган суд ҳукмига эътироз билдирмоқчи бўлган.

Қаттиқ назорат этилувчи Қозоғистонда ўхшаш ҳодисалар жуда кам юз беради.

XS
SM
MD
LG