Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:26

Амир Темур мамлакат ва миллат тимсолими ëки оддий диктатор?


Амир Темур таваллуди муносабати билан мақола ëзган шоир Ҳуршид Даврон соҳибқирон Амир Темур ҳақида жуда кўп халқларда афсоналар тўқилганига эътибор қаратди.

“Бу афсоналарда у гоҳ донишманд ҳукмдор,гоҳ жанг тақдирини майдонга тушишдан олдин ҳал қила олишга қодир саркарда, гоҳ беаёв босқинчи, хуллас, минг бир қиёфада тасвирланади”.

Совет даврида қора бўëқларда золим диктатор қилиб кўрсатилган Амир Темур образи Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин бутунлай бошқача талқин қилина бошланди.

Хўш, Амир Темурнинг мафкурадан ҳоли қиëфаси қандай?

У турк оламининг сўнгги императори ва буюк қахрамонми?

Амир Темур нафақат Марказий Осиё ёки Усмонийлар империяси мамлакатлари, балки Россия ва Европага ҳаëт ато этган ҳалоскорми?

Озодликнинг Қурултой дастурида ушбу саволлар жавобини изладик.

Қурултой дастури иштирокчиси таниқли рассом Вячеслав Оҳунов фикрича¸ Амир Темур каби оддий золим бир диктатор миллат тимсоли ва мамлакат қаҳрамони бўла олмайди.

Эшиттиришни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Амир Темур мамлакат ва миллат тимсолими ëки оддий диктатор?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:04:42 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG