Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:26

Полшада беш йил аввалги Смоленскдаги учоқ ҳалокати қурбонлари хотирланмоқда


Беш йил аввал Смоленскда учоқ ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бугун Полшада тадбирлар ўтмоқда.

2010 йилнинг 10 апрелида Полша президенти Лех Качиньский ва тўқсондан зиёд полшалик мулозимни олиб учаётган Ту-154 учоғи Россиянинг Смоленск вилоятида қулаган эди.

Бугунги хотира тадбирларида марҳум президент Лех Качинскийнинг эгиз укаси Ярослав Качинский нутқ сўзлар экан мамлакат жорий ҳукуматини учоқ ҳалокати бўйича тузикроқ тергов олиб боролмагани ва ҳалокат сабабларини аниқлашни уддалай олмагани учун танқид қилди.

Аввалроқ учоқ ҳалокатида нобуд бўлганларнинг яқинлари Полша парламентига мурожаат этиб, беш йил аввалги ҳалокат сабабларини ўрганиш учун халқаро тергов ўтказилишини талаб қилишганди.

Россия билан мазкур масала бўйича самарали ҳамкорлик имконсиз, демоқда улар.

XS
SM
MD
LG