Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:17

Ҳафта суратлари: Ургутда сел, Қуддусда байрам


Яман пойтахти Сана 8 апрелда яна Саудия Арабистони ва унинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари томонидан бомбардимон қилинди. Саудия ва унинг иттифоқчилари ҳокимият талашаётган шиаларнинг Ҳутий исёнчи гуруҳи истеҳқомларини бомбардимон қилиб, Яманнинг қонуний ҳукуматини ҳимоя қилаётганини билдирган.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 70 ёшга тўлиши муносабати билан ҳамкасблари совғасини қабул қилиб олмоқда.

Ўзбекистоннинг Ургут аҳоли пунктида сел юрди.

Қуддуснинг эски шаҳар қисмида пасха олдидан “Эхтиросли жума”ни хотирлаётган православ намойишчилар 10 апрель куни Исо Масиҳ қадамжоларини зиёрат қилмоқда.

Украина армиясига янги чақирилган десантчи Житомир шаҳри яқинидаги полигонда минемёт отишни машқ қилмоқда.

Фаластиндаги янги яҳудий қишлоғига кўчиб келган исроиллик бола фаластин чўпони боқаётган қўйлар сув ичаётган Иордан дарёси соҳилида сузмоқда.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу ва унинг ўғиллари 8 апрель куни туяларда сайр қилмоқда.

Украинанинг Дмитровка қишлоғида ёрилмай қолган бомба.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида ҳарбий хизмат ўташ учун имтихон топшираётган йигитлар.

Македониядаги Санкт Никола православ черкови қор остида.

Рус Патриархи Кирилл Кремлда Хушхабар куни нишонланаётган пайтда оқ кабутар учирмоқда, 7 апрель.

Узоқ Шарқда кема ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган рус денгизчилари хотирасига Владивостокда Россия байроғига қора тасма боғлаётган аёл.

АҚШ президенти Барак Обама Оқ Уйнинг жанубий майсазорида пасха куни нутқ сўзламоқда, 6 апрель.

Коста РикадагиТурриальба вулқони.

Франция жанубидаги Арле шаҳрида ўтказилган ярмаркада испан матадори буқа билан беллашмоқда.

Эрондаги метталлургия заводида ишлаётган ишчи.

XS
SM
MD
LG