Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:31

Эроннинг "ал-Алам" телеканали ҳакерлар ҳужумига учради


Ал-Алам телеканали ҳакерлик ҳужуми ортида Саудия Арабистони турганини даъво қилади
Ал-Алам телеканали ҳакерлик ҳужуми ортида Саудия Арабистони турганини даъво қилади

Эроннинг араб тилида ёйинланувчи "ал-Алам" телевизион канали 22 апрель куни ҳакерлар ҳужумига учради.

Ҳакерлар Ямандаги исёнчиларга қарши ҳаво ҳужумларини ёқлаган ва исёнчилар раҳбари ўлдирилганини даъво қилган материални жойлаштирдилар.

"Ал-Алам" телеканали кибер ҳужум учун Саудия Арабистонини айблади.

Ҳакерлар ҳужумидан "ал-Алам" Twitter ва YouTube ҳисоблари зарар кўрган.

Ҳакер томонидан Эрон дастаклаган Ҳусий исёнчилар лидери Абдулмалик ал-Ҳусий ҳалок этилганига оид хабар жойлаштирилган.

Улар шунингдек Яқин Шарқдаги ал-Алам мухбирлари исмлари ва телефон рақамларини берганлар.

"Ал-Алам" YouTube саҳифасига жойлаштирилган видео лавҳада эса Саудия подишоҳи Салмон мадҳ этилади.

"Ал-Алам" ҳозирда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини тиклашга уринаётганини айтди.

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ўн йиллардан буён яхши эмасди, аммо ўтган ой Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари Ямандаги Ҳусий исёнчилари мавзеларини бомбалай бошлаши ортидан ўта ёмонлашди.

XS
SM
MD
LG