Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

"Ал-Қоида" икки қўмондони ҳалок этилганини тасдиқлади


"Ал-Қоида" сўзчисига кўра, тармоқнинг икки қўмондони шу йил бошида ҳалок этилган
"Ал-Қоида" сўзчисига кўра, тармоқнинг икки қўмондони шу йил бошида ҳалок этилган

“Ал-Қоида” тармоғинг Ҳиндистондаги бўлинмаси унинг икки нафар раҳбари шу йил бошида Покистонда АҚШ дрон ҳужумида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

12 апрель куни ёйинланган аудио пайғомда бўлинма сўзчиси Усома Маҳмуд гуруҳ бошлиғининг муовини Аҳмад Форуқ ва гуруҳнинг Афғонистон бўйича масъули Қори Имрон ҳалок бўлганини билдирди.

Маҳмуднинг айтишича, 5 январда Шимолий Вазиристонда дрон ҳужумида Қори Имрон ва яна бошқа бир дрон ҳужумда Аҳмад Форуқ “шаҳид” кетган.

“Ал-Қоида” тармоғи Ҳиндистон бўлинмаси ташкил этилишидан бор-йўғи бир неча ой ўтиб икки раҳбарининг ўлдирилиши гуруҳга йирик зарбадир.

“Ал-Қоида” раҳбари Аймон ал-Завоҳирий ўтган йил тармоқнинг Ҳиндистон бўлинмаси ташкил этилганини эълон қилганди.

Ҳиндистон бўлинмасининг ташкил этилишига афтидан “Исломий Давлат” гуруҳининг минтақада фаоллашуви сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG