Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:23

Керри: Эрон билан битим "дунёни хавфсизроқ қилади"


Жон Керри Эрон билан якуний битимнинг имзоларнишига ишончи комил
Жон Керри Эрон билан якуний битимнинг имзоларнишига ишончи комил

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Қўшма Штатлар ва унинг шериклари Эрон ядровий дастурига оид битимнинг имзоланиши “дунёни хавфсизроқ” қилишига ишончи комил эканини айтди.

Бу ҳақда Керри 15 апрель куни Германиянинг Луеберк шаҳрида “Катта Еттилик” ташқи ишлар вазирлари йиғинида гапирган.

Дунёнинг қудратли олти давлати ва Эрон 2 апрель куни Эрон ядровий фаолиятини чеклашга қаратилган келишув бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди.

Эрон ядровий дастурини чеклаши баробарида БМТ, ЕИ ва АҚШнинг Эронга қарши санкциялари бекор қилинади.

Тарафлар 30 июнга қадар якуний келишув лойиҳасини ишлаб чиқишлари лозим бўлади.

XS
SM
MD
LG