Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:45

Ҳафта суратлари: Исломга қарши PEGIDA, Марказий банкка қарши "террорчи"


Германиянинг Франкфурт шаҳрида матбуот анжумани ўтказаётган Европа Марказий банки раиси Марио Драги банк фаолиятидан норози одамнинг қаршилигига учради. Норози шахс столга чиқиб “Европа Марказий банки диктатурасига барҳам берилсин”, деб қичқирган ҳолда, банк раисига конфетлар отишга ҳозирланмоқда.

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтган Мода ҳафталигида иштирок этаётган модель саҳна ортида ўз навбатини кутмоқда.

Афғонистоннинг Жалолобод вилоятида чўмилаётган болалар.

Ироқ ҳарбийлари “Исломий давлат” жангариларига қарши Бейжи аҳоли пунктида жанг олиб бормоқда.

Гонконгдаги кўп қаватли уйлар ортида Будданинг 76 метрли ҳайкали қад ростлаб турибди.

Россиянинг Хакасия Республикасида юз берган ўрмон ёнғини оқибатида уйсиз қолган фуқаро йиғлаб ўтирибди.

Непалнинг Лукла шаҳридаги ўрта мактаб ўқувчиси.

Саудия Арабистони ҳарбийлари Яман ҳудудидаги шиа исёнчилари манзилларини ўққа тутмоқда.

Яманнинг Ибб стадиони Саудия авиацияси томонидан бамбардимон қилинганидан кейинги ҳолат.

Суриянинг Ҳалаб шаҳри ҳукумат қўшинлари томонидан сўнг бомбардимон қилинганидан кейин юзага келган вазиятдан бир кўриниш.

Ливандаги суриялик қочқинлар лагеридан бошпана топган болакай фотосуратчилардан ҳам қўрқиб, парда ортидан мўраламоқда. БМТ Суриялик қочқинлар учун донор давлатлар 8,4 миллиард доллар ёрдам кўрсатиши шартлигини таъкидламоқда.

Европанинг исломийлашувига қарши PEGIDA ҳарақати тарафдорлари Германиянинг Дрезден шаҳрида митингга йиғилмоқда.

XS
SM
MD
LG