Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:48

Россияда давлат сирларини ошкор этишда айбланган олим ҳибсга олинди


Владимир Голубев давлат сирларини ошкор этишда айбланмоқда
Владимир Голубев давлат сирларини ошкор этишда айбланмоқда

Нижегород вилояти Саров шаҳар суди чоршанбага ўтар кечаси Россия федерал ядровий марказининг собиқ ходими Владимир Голубевни ҳибсга олди.

Голубев давлат сирларини ошкор этишда айбланмоқда.

Унинг адвокати сўзларига кўра, икки ой муқаддам Федарал Хавфсизлик Хизматининг катта терговчиси Голубевни ҳисбга олишни талаб қилган.

66-летний олим маҳкама залидан тўғри тергов изоляторига олиб кетилган.

Голубевга қўйилган айблов асосида унинг 2013 йилда Чехияда бўлиб ўтган анжуманда портловчи моддалар ҳақида қилган чиқиши турибди.

Давлат сирларини ошкор этиш ҳақидаги иш ўтган йил июлида қўзғатилган эди.

Голубев айбловни тан олмаслигини айтган.

Олимнинг таъкидлашича, унинг ҳисоботида келтирилган маълумотлар давлат сирлари бўла олмайди, зеро улар авваллари илмий журналларда нашр этилган.

XS
SM
MD
LG