Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:03

Европа Комиссияси "Газпром"ни эркин рақобат қоидаларини бузишда айблади


ЕК эътирозларига жавоб бериш учун "Газпром" ширкатига 12 ҳафта муҳлат берилди.
ЕК эътирозларига жавоб бериш учун "Газпром" ширкатига 12 ҳафта муҳлат берилди.

Европа Комиссияси 22 апрель куни Россиянинг "Газпром" ширкатини аксил-монополия қонунчилигини бузишда айблаб, расмий айблов эълон қилди.

Бу ҳақда Брюсселда Европа Комиссиясининг рақобат масалалари бўйича вакили Маргрете Вестагер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, "Газпром" Европа Иттифоқининг саккиз мамлакати – Эстония, Венгрия, Болгария, Чехия, Латвия, Литва, Польша ва Словакияда ўз монополистик мавқеъини суистимол қилмоқда.

- Биз "Газпром" ширкати баъзи марказий ва шарқий Европа мамлакатлари орқали эркин газ оқимига сунъий тўсиқлар яратиб, эркин рақобат қоидаларини бузди, деган хулосага келдик, - деб айтди Маргрете Вестагер.

Европа Комиссияси эътирозларига жавоб бериш учун "Газпром" ширкатига 12 ҳафта муҳлат берилган.

Орадан бир неча соат ўтиб "Газпром" ширкати Европа Комиссияси айбловини "асоссиз" дея рад этди.

Ширкат ўзи фаолият юритган барча давлатларда "қонунларга қатъий риоя қилади", дея баёнот тарқатди.

ЕИ "Газпром" ширкати устидан текширув ишларини 2012 йилда бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG