Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:22

Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирмоқчи


Ўзбекистон келаси икки йил ичида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни камайтиришни режаламоқда.

“Ўзавтосаноат” ширкатига кўра, ўтган йили мамлакатда 245,7 мингта енгил машина ишлаб чиқарилган.

Бу йил мазкур кўрсаткич 219 мингтани ташкил этиши кутиляпти.

Ширкат нима сабабдан машина ишлаб чиқаришни камайтиришини изоҳламаган.

Иқтисодчилар Россияда бўхрон боис автомобиллар сотуви камайиб кетгани ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарга ҳам мазкур мамлакатда талаб сусайгани бунга асосий сабаб эканини тахмин қилмоқдалар.

Сабаби Россия Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун асосий бозор ҳисобланади.

GM Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг сотилиши ўтган йил Россияда 38 фоизга камайган эди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида эса Россияда 5411 та ўзбек машинаси сотилган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга камдир. Айни пайтда Ўзбекистонни ўзида GM Uzbekistan корхонаси машиналарига талаб катталигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG