Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:21

Непалда кучли зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди


Непалда шанба куни рўй берган зилзила оқибатида 2000 дан зиёд одам нобуд бўлган.

Непалда юзлиб одам ҳаётини олиб кетган шанба кунги зилзила мамлакатнинг сўнгги саксон йиллик тарихидаги энг ҳалокатли табиий офат сифатида кўрилмоқда.

Сейсмологларга кўра, 7,9 балл куч билан қайд этилган зилзила маркази пойтахт Катмандудан етмиш километр шимолда ва 31 километр чуқурликда бўлган.

Ер қимирлаши оқибатида Непал пойтахти Катмандуда кўплаб уйлар вайрон бўлган. Бинолар остидан одамларни жасадлари тортиб олинмоқда.

Мазкур шаҳардаги ЮНЕСКО рўйхатига кирган, 19 асрда қурилган тарихий аҳамиятга эга Дхарара минораси қулаб тушган.

Ўнлаб одам мазкур минора вайроналари остида қолиб кетгани айтилмоқда.

Катманду аэропорти вақтинча ёпиб қўйилган, йўлларда автомобиллар қатнови чекланган.

Непалдаги зилзила дунёдаги энг баланд Жомонлунгма чўққисида қор кўчкисига сабаб бўлган.

Чўққи бағридаги альпинистлар лагери кўчки остида қолган. Камида ўн альпинист ҳалок бўлган.

Зилзила шу қадар кучли бўлганки, ер қимирлаши Покистон, Бангладеш ва Хиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилган.

Сўнгги маълумотга кўра, Ҳиндистонда табиий офат оқибтида камида 20 одам ҳалок бўлган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўз ҳукумати Ҳиндистон ва қўшни Непалда зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам беришини билдирди.

XS
SM
MD
LG