Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:02

OzodNazar: Назарбоевнинг Каримовдан фарқи нимада?


Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Нурсултон Назарбоев мамлакат президенти этиб сайланганини эълон қилди. Расмий натижаларга кўра, 26 апрель, якшанба куни ўтказилган сайловда Назарбоев сайловга қатнашганларнинг 97,7 фоизи овозини олган.

Апрелнинг сўнгги якшанбасида Нурсултон Назарбоев бешинчи муддатга президент этиб сайланган бўлса, мартнинг сўнгги якшанбасида Ислом Каримов тўртинчи муддатга сайланган эди.

Мамлакатлари мустақилликка эришганидан буён ҳокимият жиловини бировга бермай келаётганлари бу икки арбоб ўртасидаги ўхшашликдир.

Карьерасини Совет даврида бошлаган бу икки собиқ коммунист орасида фарқлар ҳам борми?

Назарбоевнинг Қозоғистони билан Каримовнинг Ўзбекистони ўртасидачи?

OzodNazar бу саволларни Қозоғистонда туғилиб ўсган, ҳозирда ҳам туғилган юрти билан алоқаларини узмаётган адабиётшунос олим Бахтиёр Исабековга берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:33 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG