Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Ўзбекистонда ўқув юртлари ва Интернет-кафеларда исломий радикализмга қарши рейдлар бошланди


Рейд давомида талабалар орасида радикализмга мойилликка ишора қилувчи ҳолатлар аниқланган, дейди Озодлик манбаси.
Рейд давомида талабалар орасида радикализмга мойилликка ишора қилувчи ҳолатлар аниқланган, дейди Озодлик манбаси.

Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртлари¸ Интернет-кафе ва компьютер клубларидадушанба кунидан бошлаб исломий радикализмга қарши кенг кўламли текширувлар бошланди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ рейдлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси топшириғига биноан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноятчиликни олдини олиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Озодликнинг Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигидаги манбасига кўра, кенг кўламли рейдлар пайтида талабалар орасида радикализмга мойилликка ишора қилувчи ҳолатлар аниқланган.

- Олий ўқув юртлари талабалари яшайдиган ëтоқхоналар текширилганида намозхона¸ таҳоратхоналар борлиги ва хоналар деворида диний мазмундаги плакатлар борлиги аниқланди. Рейд давомида талабаларнинг дарс пайтида ўқишга келмасдан Интернет-кафеларда диний экстремистик мазмундаги сайтларга киргани ҳам аниқланди. Бундай вазият такрорланмаслиги учун талабаларга исломий радикализм оқибатлари тушунтирилди¸- дейди Озодлик манбаси.

Тошкент Талабалар шаҳарчасида истиқомат қиладиган Ўзбекистон Миллий университети амалий математика факультети талабаси, исми ошкор қилинмаслиги шарти билан, ўтказилаëтган рейд тафсилотларини гапириб берди:

- Ëтоқхона деворида Маккада ҳаж ибодати акс этган ва тагига оят ëзилган плакат бор эди. Шу плакатни ҳам ким осганлигини сўрашди. Бўлмаса, бу плакат Тошкентдаги китоб магазинидан сотиб олинган.Туалетда баклашка ë қумғон турган бўлса ҳам текширишди. Хоналарда жойномоз ва диний адабиëт бор-йўқлиги ҳам текширилди. Баъзи студентларни сўроққа тутишди. Фалон куни дарс пайтида Интернет-кафега бордингми¸ деб. Текшириш пайтида битта боланинг телефони жиринглаб қолди. Телефондан қўнғироқ ўрнига Қуръон сураси жиринглайдиган қилиб қўйган экан. Бу йигитнинг қўлидан телефонини текшириш учун олиб қўйишди¸- дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ талабаларнинг ўқиш пайтида интернет кафеларда ўтиргани бўйича бир неча ҳолат аниқланган:

- Рейд бутун республика олий ўқув юртлари бўйича ўтказиляпти. Талабаларнинг ўқиш ўрнига Интернет-кафе ëки масжидга бориш ҳоллари ҳам аниқланди. Биласиз, Тошкент шаҳар ҳокимининг шу йил чиқарган фармони бўйича Интернет-кафеларда диний мавзудаги сайтларга кириш мумкин эмас. Фармон йил бошида қабул қилинган бўлса ҳам бунга жиддий риоя қилинмагани рейд пайтида маълум бўлди¸- дейди Озодлик манбаси.

Тошкент шаҳар ҳокими 18 февраль куни имзолаган қарорга кўра¸ вояга етмаган болаларнинг интернет-кафеларга кириши тақиқлаб қўйилган эди. Айни қарорга кўра¸ интернет-кафелар кеч соат 9да ёпилиши лозим.

Аммо бу қарорда Интернет-кафеларда диний сайтларга кирмаслик борасида аниқ тақиқ йўқ.

Озодлик манбаларинг айтишича, шу кунларда Интернет-кафе раҳбарларидан ўқиш пайтида талабаларни кафега киритмаслик тўғрисида тушунтириш олинган.

Айни манбанинг айтишича¸ Интернет-кафе бошқарувчиларига диний сайтларга кирган талабалар ҳақида МХХдаги махсус кураторларга маълумот етказиб туриш мажбурияти ҳам юкланган.

XS
SM
MD
LG