Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:15

Непалдаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 6200 нафарга етди


Непалда қутқариш ишлари ҳамон давом этмоқда
Непалда қутқариш ишлари ҳамон давом этмоқда

Reuters Ахборот Агентлигининг Непал Ички Ишлар вазирлигига иқтибосан маълум қилишича, яқинда мамлакатда юз берган зилзилада ўлганлар сони 6200 нафарга етди.

Непал Молия вазири Рам Шаран Маҳатнинг айтишича, уй-жой қуриш ва зилзиладан зарар кўрган ҳудудларни қайтадан тиклаш учун камида 2 миллиард доллар ёрдамга эҳтиёж бор.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 25 апрелда юз берган ер силкинишидан 8 миллион одам зиён кўрган.

Икки миллионга яқин инсон келгуси уч ой ичида чодирлар, сув ва озиқ-овқат билан таъминланиши зарур.

Шу ҳафта бошида Бош вазир Сушил Коирала қурбонлар сони 10 мингга етиши мумкинлигини айтганди.

Айни пайтда қўшни Хитой ва Ҳиндистон Непалга инсонпарварлик ёрдамларини кучайтирмоқда.

Хитой Непалга 300га яқин мутахассис йўллади ва 10 миллион ёрдам бериши ҳақида эълон қилди.

Ҳиндистон ҳаво кучлари Непалга 950 нафар қутқарувчи йўллади ва 400 тоннадан кўпроқ ёрдам етказди.

XS
SM
MD
LG