Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

Эл ризқига кўз олайтирган мансабдор, бир-бирига “мастона сузилган” Райҳону Лола


Ўзбек матбуотида Райҳоннинг "мастона сузилиши" танқид қилинди.
Ўзбек матбуотида Райҳоннинг "мастона сузилиши" танқид қилинди.

Пора олишда айбланган божхоначи узоқ йилга қамалди. Урушда бир ўзи 417 нафар фашистни ўлдирган ўзбек жангчисининг жасорати муносиб тақдирланмай қолган. Райҳон ва Лоланинг бир-бирига мастона сузилиши бир жинслилар муносабатини ёдга солишига шаъма қилинди. Жорий ҳафта маҳаллий матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Пора олишда айбланган божхоначи узоқ йилга қамалди. Урушда бир ўзи 417 нафар фашистни ўлдирган ўзбек жангчисининг жасорати муносиб тақдирланмай қолган. Райҳон ва Лоланинг бир-бирига мастона сузилиши бир жинслилар муносабатини ёдга солишига шаъма қилинди. Жорий ҳафта маҳаллий матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

“Тошкентда тирбандликни камайтириш учун автоулов эгаларидан йўл пули олиш таклиф этилди”

Тошкентда тобора долзарблашиб бораётган йўл тирбандлигини камайтириш учун пойтахтнинг марказий ва гавжум туманларига автоуловда юриш учун йўл пули жорий этиш керак (“Новий век”, 7 май).

Газета, айни чоқда, Европа мамлакатларида бўлгани каби автомобиллар ҳаракатланиши учун навбат тартиби жорий этишни (яъни машина ҳаракатланиши учун давлат рақами бўйича ҳафтанинг муайян кунларини белгилаш) таклиф қилади.

Мазкур чора ҳам тирбандликни, ҳам ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам беради. Газета йўллар тирбандлигини жуда тез фурсатда ҳал этиш лозимлигини таъкидлаб, йўл ва кўприклар қуришда ҳам гап кўп эканини уқтиради.

“Пора олишда айбланган божхоначи узоқ йилга қамалди”

Наманган вилояти Косонсой тумани божхона пости инспектори Фаррух Боймирзаев порахўрлик учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди (“Ҳуқуқ”, 7 май).

Воқеа тафсилотларига қараганда, Боймирзаев Қирғизистондан ноқонуний йўл билан олиб ўтилган 282 та телевизор ва кабелларни постдан текширувсиз ўтказиб бериш эвазига юк эгасидан пора олган.

Мазкур товарлар ортилган “Мерседес Бенц” юк машинаси постдан ўтаётганда эса Боймирзаев контрабандачилар билан тил бириктирганини унинг ҳамкасби сезиб қолган ва шу тариқа жиноят очилиб кетган.

Суд ҳукмига кўра, божхона нозиридан ташқари юк эгаси бўлган беш нафар фуқаро ҳам жазоланган.

“Таниқли шоира шеъри учун қалам ҳақи оладиган ижодкорларни савдогар ва маддоҳ деб атади”

Ўзбекистонлик таниқли шоира Фарида Афрўз шеъри қўшиқ қилиниши эвазига пул оладиган ҳамкасбларини инсофга чақирди (“Оила даврасида”, 7 май).

“Ким шеър ёзиб сотишни касб қилдими, у шоир эмас. Ўша кундан унинг шоирлиги тугайди, савдогарга, маддоҳга айланади”, деган Ф. Афрўз.

Унга кўра, шеър шоирнинг фарзандидай гап ва ҳеч замон одам ўз боласини сотмаслиги керак. Ф. Афрўз шу пайтгача 200 га яқин шеъри қўшиқ бўлгани, аммо уларнинг бирортаси учун қалам ҳақи олмаганини айтган.

“Италияда операга борганлар сумкасига картошка ёки помидор солиб боришади. Тўғри ижро этолмадими, ана шу билан “сийлашади”... Ҳозир эса ҳаммамиз “менга нима” дейдиган бўлиб қолдик”, дея шоира савиясиз қўшиқларни ҳам танқид қилган.

“Урушда бир ўзи 417 нафар фашистни ўлдирган ўзбек жангчисининг жасорати муносиб тақдирланмай қолган”

Иккинчи Жаҳон уруши йиллари Сталинград жангида 417 нафар фашист аскари ва офицерини ўлдирган ўзбекистонлик снайпер Ҳайит Хўжаматовнинг хизмати муносиб тақдирланмай қолган (“Ўзбекистон овози”, 7 май).

“Бироқ ўша талотум кунларда уларнинг жасоратлари муносиб тақдирланмай қолган. Бу ҳам дилни ранжитадиган бир ҳолат, албатта”, дейилади мақолада.

Қайд этилишича, урушнинг дастлабки кезлари чегарани бузиб ўтган фашистларга биринчи ўқ узган ҳарбийлар орасида Дониёр Абдуллаев, Бобохалил Қўшанов, Аҳмад Отаев, Нурум Сиддиқов, Узоқ Ўтаев сингари ўзбекистонлик аскарлар ҳам бўлган.

Москва остонасидаги қирғинбарот жангда ўзбек снайперлари Исҳоқов – 354, Абубеков – 229, Юсупов – 132 ва Мадаминов 123 нафар Гитлер армияси аскарини ер тишлатган. Кўнгилли равишда урушга борган андижонлик снайпер Зебо Ғаниева эса биргина 1942 йилнинг 21 мартида 23 нафар душман аскари ҳаётига нуқта қўйган.

“Дон маҳсулотлари ширкати раҳбари эл ризқига кўз олайтирди”

“Хонқа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Болтаев бошчилигидаги 15 кишилик жиноий гуруҳ маҳкамага тортилди.

“Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, акциядорлик жамияти раҳбари Б.Болтаев қўл остида ходимлар билан тил бириктириб 700 тонна дон маҳсулотларини ўзлаштирган.

Раис уруғлик буғдойни ҳам фермерларга қиммат нархда сотиб келган. Бундан ташқари, 705 миллион сўмлик қурилиш лойиҳасида ҳам ҳужжатларни сохталаштириб, қилинмаган ишларни қилинди деб маблағ талон-тарож қилган.

Қайд этилишича, акциядорлик жамияти раисининг жиноятларига яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жиноий гуруҳга тайинланган жазо очиқланмагани ҳолда, жазо муқаррарлиги таъминлангани маълум қилинган.

“Райҳон ва Лоланинг бир-бирига мастона сузилиши бир жинслилар муносабатини ёдга солишига шама қилинди”

“Кўникмадим” қўшиғига ишланган клипда хонандалар Райҳон ва Лоланинг бир-бирига мастона сузилишлари ва ишққа лиммо-лим хитоблари бир жинслилар муносабатини ёдга солишига шама қилинди (“Даракчи”, 7 май).

Газета “Негадир сенга талпинар юрак”, “Меҳрингни ҳис этай”, “Ўзгани севишга кўникмадим”, “Юрагинг мендан кечар” каби ишқий хитоблар, бир-бирига мастона боқиб, хонандалар ўзаро дил изҳори қилмоқда, деб тахмин қилади.

“Йўқ, клипда хонандаларнинг бир-бирига нисбатан “ғалатироқ” хатти-ҳаракатига қараганда, бу хитоблар икки аёлнинг ўзаро ҳасратига ўхшамайди. Бу ёғига эса... Ҳатто хаёлимга урилган тахминлардан ўзим ҳам қўрқиб кетаман. Йўғ-э, унақамасдир, ахир биз ўзбекмиз-ку! Балки клипда биз тушуниб етмаган “ўзига хос бир фалсафа” бордир? Лекин клипни 28 марта кўрсам ҳам, ўша “фалсафа”нинг тагига етолмаяпман-да!” деб ёзилади шоу бизнес нашрида. Мақолада, шунингдек, хонандаларнинг “илма-тешик” либослари ҳам қораланган.

XS
SM
MD
LG