Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:48

Ироқдаги қамоқхонадан ўнлаб маҳбус қочган


Ироқдаги қамоқхонадан маҳбусларнинг оммавий қочиши пайти ўттиз тутқун ва олти қўриқчи халок бўлди.

Шанба кунига ўтар кечаси Бағдоддан 75 километр шимолда жойлашган Дияла шаҳридаги Холис қамоқхонасидан қирқ маҳбус қочди.

Улардан тўққиз нафари террорчилик фаолияти учун қамалган маҳбуслардир.

Ироқ Ички ишлар вазирлигига кўра, жума оқшомида қамоқхонада маҳбуслар орасида жанжал чиққан.

Қўриқчилар вазиятга аралашганида маҳбуслар уларни қуролларини тортиб олишган ва қочишган.

XS
SM
MD
LG