Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:02

Швейцария шимолида юз берган отишмада 5 нафар инсон ҳалок бўлди


Швейцария
Швейцария

Швейцария полициясининг айтишича, мамлакат шимолидаги Ааргау вилоятида 9 май куни кечқурун юз берган отишмада 5 нафар инсон ҳалок бўлди.

Полицияга кўра, Вюренленген шаҳарчасидаги отишма сабаби ҳозирча номаълум.

Отишма овозини эшитган маҳаллий аҳоли полицияни хабардор этгач, полиция бир уй ичариси ва ташқарисида бир неча жасадни топган.

Қурбонлар шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Жиноят мотивлари маълум эмас.

Вюренлинген шаҳарчасида 4 минг атрофида одам истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG