Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:49

HRW Австрия президентини Бердимуҳаммадовга босим ўтказишга чақирди


Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Австрия президенти Хайнц Фишерни туркманистонлик ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммадовнинг Венага ташрифи чоғида инсон ҳуқуқларининг аҳволини яхшилаш борасида Ашхобод раҳбарига аниқ талабларни қўйиши кераклигини билдирди.

Жаноб Бердимуҳаммадовнинг Вена шаҳрида Австрия президенти билан учрашуви бугунга белгиланган.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар мухокама қилинади.

Хьюман Райтс Уотч фаолларига кўра, Туркманистон дунёдаги энг репрессив мамлакатларнинг биридир.

Мамлакат қамоқхоналарида махбусларнинг бедарак йўқлиши одатий холдир.

Хьюман Райтс Уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари муовини Рэйчел Денбер Бердимуҳаммадовнинг Австрияга ташрифи унга ҳуқуқ фаолларини хавотирга солаётган масалаларни айтиш учун ноёб фурсат эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG