Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:11

Ҳисобот: Андижон қирғинидан 10 йил ўтиб, Ўзбекистонда инсон ҳақлари аҳволи абгорлашди


Андижон қирғинидан ўн йил ўтиб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи абгорлашган .

Бу ҳақда Париждаги Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси, Чегара билмас мухбирлар, Насронийлар қийноқларга қарши, АСАД, ҳамда Ўтюраклар клуби сешанба куни қўшма баёнот билан чиқди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 2005 йилнинг 13 май куни Андижоннинг марказий Бобур майдонида ҳукумат кучлари аксарияти қуролсиз бўлган тинч намойишчиларни ўққа тутиши натижасида юзлаб бегуноҳ одам, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.

Ҳукумат эса, Андижонда ҳокимиятни қуролли қўзғолон йўли билан босиб олишга уринган акромийлар диний оқимига мансуб 187 кишининг ҳалок бўлганини айтиб келади.

Тошкент ҳукумати ҳуқуқ фаолларининг 13 май воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказиш чақириқларини рад этишда давом этмоқда.

"Мустақил тергов ўтказиш талаби билан чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари қамалди, айримлари чет элга қочишга мажбур бўлди. Бугунги кунда сиёсий сабабларга кўра қамалган ўн мингдан ўн икки мингга яқин махбус бор, қийноқлар эса у ерда систематик", дейилади Франциядаги тўртта ташкилот эълон қилган баёнотда.

XS
SM
MD
LG