Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:08

Эрон раҳбари "мазлум халқларни" ҳимоя қилишга ваъда берди


Эрон Олий раҳбари
Эрон Олий раҳбари

Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий сўзларига кўра, Эрон минтақадаги “мазлум халқларга” имкон қадар ёрдам беради.

ИРНА ахборот агентлигининг Хоманаийга иқтибосан 16 май куни маълум қилишича, "Яман, Баҳрайн ва Фаластиннинг мазлум халқларига Эрон имкон қадар ёрдам кўрсатади.”

Шарҳловчиларга кўра, Форс кўрфазидаги араб раҳбарлари Хоманаий сўзларини Эроннинг минтақага таъсири янада кучайиб бораётганига далил сифатида кўришлари мумкин.

Форс кўрфазида жойлашган араб давлатларининг раҳбарлари 14 май куни президент Барак Обама билан учрашганди.

Унда АҚШ президенти араб давлатларини беқарорлаштирувчи ташқи кучлардан ҳимоя қилишга ваъда берганди.

XS
SM
MD
LG