Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:07

OzodNazar: Оксфорд менга тарихни ëлғонсиз ëзишни ўргатди!


Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов
Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов

Тарихчи олим¸ профессор Гога Ҳидоятов 85 ëшини ўз ëзув столида туркий халқлар цивилизацияси ҳақидаги китобни ëзиш билан кутиб олганини айтади:

​- Бугун туғилган кунимни ҳам иш столида нишонладим. Умримни тарих ëзишга бағишлаганимдан мамнунман. Айни пайтда Ўзбекистонда тарих фани таназзулга учраганидан маъюсман¸ дейди суҳбатдош.

Профессор Гога Аброрович Ҳидоятов 1930 йилнинг май ойида театр арбоблари оиласида дунëга келди.

Машҳур артистлар Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеванинг фарзанди бўлган Гога Ҳидоятов Москвадаги Ломоносов университетини тугатганидан сўнг шарқшунослик бўйича илмий иш ëзди.

Ўзбек тарихчилари орасида Британиянинг дунëга машҳур Оксфорд университетида таҳсил олган илк ватандош ҳам Гога Ҳидоятовдир.

Россия ва Британия университетларида таҳсил олиб қайтгач Гога Ҳидоятов Ўзбекистон Фанлар академияси¸ мамлакат мустақил бўлганидан сўнг 1994-99 йиллар мобайнида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлади.

Гога Ҳидоятовнинг икки қизи - Нигора ва Нодира Ҳидоятовалар мухолиф кўз қарашдаги ҳаракатлар фаоли.

Ҳозирда пенсияда бўлган Гога Ҳидоятов шайбонийлар даври ва турк цивилизацияси ҳақидаги китобнинг сўнгги бобларини ëзмоқда.

Гога Ҳидоятовнинг тарих¸ хусусан¸ туркий халқлар тарихига оид 15 дан зиëд китоби нашр қилинган.

85 ëшга кирганини нишонлаган куни OzodNazar меҳмони бўлган Гога Ҳидоятов билан тўлиқ суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

OzodNazar: Оскфорд менга тарихни ëлғонсиз ëзишни ўргатди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:47 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG