Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:17

Интерпол ФИФАга алоқадор олти шахсга нисбатан халқаро қидирув эълон қилди


Қидирувга берилган ФИФАга алоқадор шахслар
Қидирувга берилган ФИФАга алоқадор шахслар

Халқаро полиция - Интерпол 3 июнь куни ФИФА билан яқин алоқаларга эга олти нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилди.

Рўйхатга ФИФА собиқ вице президенти Жек Уорнер ва халқаро федерациянинг яна бир юқори мулозими, парагвайлик Николас Леос киритилган. Қолган тўрт нафар эса Аргентина ва Бразилияда спорт соҳасида ишловчи ширкатлар раҳбарларидир. Улар товламачилик, пора олиш ва бериш ҳамда бошқа қатор жиноятларда гумон қилинмоқда.

АҚШ талаби билан олинган Интерпол қарори олти шахс ўз мамлакати ташқарисида ҳибсга олиниши мумкинлигини англатади.

Бир кун муқаддам ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўз вазифасидан истеъфо беришини эълон қилган эди. Блаттер қарорига ФИФАда коррупцияга боғлиқ йирик жанжал бошланиши сабаб бўлди.

27 май куни швейцария полицияси ФИФАнинг етти нафар вакилини ҳибсга олганди.

XS
SM
MD
LG