Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:38

"Ал Қоида" Ямандаги етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади


"Ал-Қоида" террор гуруҳи Ямандаги етакчиларидан бири Носир ал-Ваҳиший АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Аввалроқ, Си-Эн-Эн канали АҚШнинг дрон-учоқлари жума куни Яманда ал-Ваҳиший яшрингани тахмин қилинган жойларни ҳаводан ҳужумга тутгани ҳақда хабар қилганди.

Носир ал-Ваҳиший Ал-Қоида тармоғида иккинчи муҳим одам бўлган. У тармоқ етакчиси Усама бин Ладеннинг ёрдамчиси бўлган ва 2007 йилдан "Ал-Қоида"нинг Ямандаги бўлимига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Қўшма Штатлар Ваҳишийни 2009 йилда йўловчи учоғини портлатишга уринишда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG