Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:35

Путин НАТОнинг оғир қуроллари Москвани хавотирга солмаслигини айтди


Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг оғир қуролларни Шарқий Европага жойлаштириш режаси Москвани жиддий хавотирга солмаслигини айтди.

Чоршанба куни Финляндия президенти билан музокаралар ортидан ўтказилган матбуот анжуманида Путин жумладан шундай деди:

–Албатта, биз ҳаммасини таҳлил қилиб, яқиндан кузатиб борамиз. Лекин, ҳозирча мен бу ерда бизни ташвишга соладиган жиҳатни кўрмаяпман, - деди Владимир Путин.

Россия президенти Путин ракета ҳужумдан мудофаа тизимларининг Европага жойлаштирилиши ўз мамлакати учун реал хавф эканини қайд этди.

–Ракета ҳужумидан мудофаа тизимларининг жойлаштирилиши бизни кўпроқ хавотирга солади, - деди Путин.

Кремль раҳбари сешанба куни "Армия-2015" деб номланган ҳарбий-техника форумида Россия ядровий кучлари шу йилни ўзида 40та қитъалараро баллистик ракеталар билан бойишини таъкидлаганди.

–Қайсидир ҳудуддан бизга хавф туғилса Россия бунга муносиб жавоб қилиши керак ва ўз мудофаа тизимини шу таҳдидларни бартараф этишга йўналтиради. Қуролли қучларимиз ва замонавий ҳужумкор қуролларимиз бизга таҳдид келаётган ҳудудларга қаратилади. НАТО бизни чегаралармизга келяптику, биз қаергадир бораётганимиз йўқку, - дейди Путин.

Россия раҳбарининг бу баёноти Ғарб етакчилари ва сиёсатчилари тарафидан кескин қарши олинди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия ҳарбий риторикасини хавфли деб атади:

"НАТО келажакда ҳам ўз иттифоқчиларини ташқи таҳдидлардан ҳимоялайдиган уюшма бўлиб қолади", - деди Столтенберг.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия раҳбари баёнотини ташвишланарли деб атади.

Жаноб Керри ўз чиқишида Россия ва АҚШ ўртасида стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳақидаги битим борилигини эслатди.

- Битим имзоланган ва биз қайтанга қуролларни қисқартириш томон интиляпмиз, тўқсонинчи йилларни бошидан собиқ Совет мамлакатларида ядровий қуролларни йўқ қилиш борасида кўламли ҳамкорлик ишларини амалга оширганмиз. Ўйлайманки ҳеч ким Совуқ уруши даврига қайтишни хоҳламайди, - деди Керри.

XS
SM
MD
LG