Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:51

Бугунги Бекобод

Бир пайтлар ишлаб чиқариш шаҳри бўлган Тошкент вилоятидаги Бекобод шаҳри ҳозир олдингидай эмас.

Ëз чилласи бошланди¸ болаларнинг эса ëзги таътили. Бекободда биринчи кўзга ташланадиган нарса ариқ бўйидаги ҳаëт. Аëллар гилам ва бошқа нарсалар ювмоқда¸ эркаклар ва болалар чўмилмоқда.

Бир пайтлар кўпмиллатли бўлган шаҳарнинг кўриниши бошқача эди¸ ҳозир эса умуман бошқача.

Бекободликларнинг айтишича¸ ëзда Сирдарëда сув кам бўлади.

Умуман бир марта келиб-кетиш билан шаҳарнинг умумий қиëфасини суратларда акс эттириш қийин. Бундай шаҳарларда суратга олиш ҳам қийинчилик туғдиради - кимдир бунга босиқ муносабатда бўлади¸ кимдир жаҳли чиқиб тош отади (олдин бундай эмас эди¸ сўнгги йилларда одамларни жосуслар билан қўрқитишмоқда).

Ўзини зиëли кўрсатишга уриниб сизни узоқ савол-жавоб қиладиган¸ суратга тушириш учун рухсатнома бор йўқлиги ҳақида суриштирадиган ва ниҳоят нима учун суратга олаëтганингиз ҳақида сўрайдиган "ҳушëр фуқаролар" албатта учрайди.

Омад кулиб боқса¸ бундайлардан тезда қутиласиз¸ акси бўлса улар сизнинг кимлигингизни аниқлагунча вақтингизнинг кўп қисмини "коридор"да ўтказишга тўғри келади.

XS
SM
MD
LG