Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:10

Ўзбекистон Airbus ҳарбий самолётларини сотиб олиши мумкин


Интернетда пайдо бўлган расмларда C295W самолёти бортига Ўзбекистон байроғи ва Uz Air Force, деган ёзув туширилган. (расм Defence Blog сайтидан олинди)
Интернетда пайдо бўлган расмларда C295W самолёти бортига Ўзбекистон байроғи ва Uz Air Force, деган ёзув туширилган. (расм Defence Blog сайтидан олинди)

Ўзбекистон Европанинг Airbus Defence and Space ширкатидан ҳарбий-транспорт самолётларини сотиб олаётгани айтилмоқда. Бортида Ўзбекистон байроғи тушурилган Airbus C295W русумидаги учқич расмлари Интернетда пайдо бўлди. Айтилишича, Испаниянинг Сивилья шаҳрида синовдан ўтказилаётган учқични маҳаллий фотоблоггер суратга туширган. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мазкур хабарни изоҳламаётир. Airbus Defence and Space ширкати ҳам сотиб олувчи томоннинг розилигисиз бу борада изоҳ бера олмаслигини билдирди.

Ўзбекистон ҳаво кучлари C295W русумидаги ўрта ҳажмли ҳарбий транспорт самолётини сотиб олаётгани тўғрисида ҳарбий янгиликларни ёритиб борадиган Defence Blog сайти 22 июнь хабар қилди. (Расмларни маҳаллий фотограф José Antonio Almarza Madrera олган.) Хабарга Airbus Defence and Space ширкати Испаниянинг Сивилья шаҳридаги заводида ишлаб чиқарадиган самолёт расмлари илова қилинган. Расмларда самолёт бортига Ўзбекистон байроғи ва Uz Air Force, деган ёзув туширилган.

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги: "Бизда бундай маълумот йўқ"

Ўзбекистон ҳарбийлари Европанинг Airbus ширкатидан ҳаво аппаратларини сотиб олаётгани тўғрисида бундан аввал хабар қилинмаган. Шу пайтгача Ўзбекистон ҳаво кучлари парки асосан собиқ иттифоқ даврида Тошкентдаги авиазавод ҳамда Россияда ишлаб чиқарилган учқичлардан иборат бўлган.

Defence Blog сайти хабарига кўра, ўзбеклар C295W русумидаги самолётдан тўрт донага буюртма берган.

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Озодликка бу борада изоҳ бермади. Ўзини мудофаа вазири ёрдамчиси полковник Норматов, деб таништирган мулозим “Бу борада изоҳ бера олмайман. Бундай маълумот менда йўқ”, дея таъкидлади.

Defence Blog сайти хабарига кўра, ўзбеклар C295W русумидаги самолётдан тўрт донага буюртма берган.
Defence Blog сайти хабарига кўра, ўзбеклар C295W русумидаги самолётдан тўрт донага буюртма берган.

Қароргоҳи Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган Airbus Defence and Space ширкати матбуот хизмати раҳбари Магги Бергсма ҳам сотиб олувчи томон розилигисиз бу маълумотни ошкор қила олмаслигини билдирди. Лекин Бергсма хоним Озодликка C295W русумидаги ҳаво аппарати хусусиятлари ҳақида гапириб берди.

- Бу самолёт турли миссияларни амалга ошира олади. Одамларни ташиши мумкин, юкларни ҳам ташийди. Бундан ташқари бошқа турдаги миссиялар, масалан денгиз-патруль версияси кузатув миссияларини амалга ошириши мумкин. Ҳаво аппаратининг турли версиялари бор,- дейди Airbus Defence and Space вакили.

Ўзбекистон сотиб олиши иддао қилинаётган самолётларнинг нархи неча пул экани аниқлаштирилмаган. Лекин Интернетда C295W русумидаги самолётларнинг бошланғич нархи 28 миллион АҚШ долларига тенг эканига доир маълумотни топиш мумкин.

Airbus Defence and Space вакили самолётнинг турига, унда ўрнатилган ускуналарга қараб нархи ҳам турли бўлиши мумкинлигини айтади. Бергсма хонимнинг сўзларига кўра, 1997 йилдан бери ишлаб чиқариладиган C295W бу тоифадаги учиқчилар орасида бозори энг чаққонидир.

- Самолётларнинг нархини аниқ айтиш қийин, чунки ҳар бир аппаратнинг нархи турлича, унда ўрнатилган ускуналарга боғлиқ бўлади. Аниқ нархини билмаймиз, чунки бундай каталогнинг ўзи йўқ. Лекин C295W жуда кўп сотиладиган аппарат, ўз тоифасидаги учқичлар бозрининг 70-80 фоизини ташкил қилади ва турли мамлакатлар ҳаво кучлари орасида жуда оммабоп,- дейди Airbus Defence and Space матбуот хизмати раҳбари Магги Бергсма.

"Россия иттифоқчиларига самолёт етказиб бера олмайди"

Интернетда пайдо бўлган хабарлар тасдиқланса, Ўзбекистон ҳарбийлари Европа авиаширкатидан илк бор транспорт самолётини сотиб олаётган бўлади. Мамлакат ҳаво кучларининг самолёт парки фақатгина Россияга доир аппаратлардан иборат бўлган. Жумладан, ўрта ҳажмдаги Ан-12 русумидаги ҳарбий транспорт аппаратлари бир пайтлар, собиқ совет даврида Тошкентдаги Чкалов номидаги самолётсозлик заводида (ТАПОиЧ) ҳам ишлаб чиқарилган.

Мустақиллик йилларида, 2012 йилгача бу заводдан Ил-76ТД-90ВД русумидаги йирик ҳажмли ҳарбий-транспорт самолётлари ҳам чиққан.

Россиялик ҳарбий таҳлилчи, “Ежедневый журнал” нашри бош муҳаррири ўринбосари Александр Гольц бугунги кунда Россия ҳарбий-саноат комплекси собиқ иттифоқ давлатларини ишончли маҳсулот билан таъминлай олиш салоҳиятини йўқотган вазиятда Ўзбекистон ҳукуматининг Европадан учқич сотиб олиши табиий ҳолдир, дейди. Чунки Ўзбекистон ҳаво кучлари ихтиёридаги 40тадан ошиқроқ транспорт самолётларининг ҳаёти тугаб бўлган, дея давом этади таҳлилчи.

- Ҳар бир самолётнинг ўзига яраша ресурси бор. Менинг тахминларимга кўра, Ўзбекистон ҳаво кучлари ихтиёридаги самолётларнинг барчаси, йўқ деганда аксар кўпчилиги, собиқ совет даврида ишлаб чиқарилган. Уларни таъмирлаш ва модернизация қилиш имкониятлари ҳам чекланган ва истайсизми, йўқми уларни алмаштириш вақти келди. Шунинг учун Ўзбекистон ҳарбийларининг бу қарорини тушунса бўлади. Албатта бу арзон нарса эмас, лекин ҳаво кучлари учун транспорт самолётларига эга бўлиш жуда муҳимдир. Ўзбекистон ўзи самолёт чиқарса, албатта бу арзонга тушарди, лекин бунинг учун совет давридаги саноат кооперацияси занжирини яратиш керак бўлади. Лекин бундай занжирни ташкил қилишни Россиянинг ўзида эплай олишмаяпти ҳозир,- дейди ҳарбий таҳлилчи.

2010 йилда ўзини банкрот деб эълон қилган ТАПОиЧда мутсақиллик йилларида уй-рўзғор буюмларини ишлаб чиқаришган.

Airbus Defence and Space шу кунгача 130 донага яқин C295W русумидаги самолёт ишлаб чиқарган. Бу самолётларни 20дан ошиқ давлатнинг ҳаво кучлари ишлатади. Жумладан, қўшни Қозоғистон ҳарбийлари паркида 2 дона C295W самолёти бор ва яна иккитасига буюртма берга.

XS
SM
MD
LG