Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:39

Афғонистон президенти қаҳрамон аскарни уй ва машина билан тақдирлади


Душанба куни Афғонистон парламенти биносига ҳужум қилган жангарилардан олти нафарини отиб ўлдирган мамлакат миллий қўшинлари аскари Исохон Ормоний миллий қаҳрамонга айланди. Исохон Озодлик билан суҳбатда бу қаҳрамонлик эмас, балки бурчни бажаришдир деб айтди.

Душанба куни Афғонистон парламентига қилинган толибон жангариларининг ҳужуми натижасида мамлакат миллий қўшинларининг аскари Исохон Ормоний миллий қаҳрамонга айланди.

Исохоннинг бир ўзи парламент биносига киришга ҳаракат қилган олти жангарини отиб ўлдирди. Ёш аскарнинг бу қаҳрамонлиги натижасида жангарилардан ҳеч ким парламент биноси ичкарисига кира олмаган.

Исохоннинг номи бир куннинг ўзида мамлакатда машҳур бўлди ва унинг суратлари Кобул кўчаларида пайдо бўлди. Фейсбук ижтимоий тармоғида ҳам унинг шаънига мақтовлар ёғилмоқда.

Афғонистон миллий қаҳрамони аскар Исохон Ормоний
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:00 0:00

Исохоннинг Озодлик радиосига айтишича, унга парламент биносини қўриқлаш топширилган эди:

- Ўша куни одатдагидек парламент биноси қўриқчилигида турган эдик. Бир пайт кўча томонда кучли портлаш бўлиб, атрофни чангу тўзон қоплади. Ҳамма пароканда бўлди. Кейин жангарилар ҳужумни бошлашди. Мен 15 минут давом этган жанг давомида олти жангарини ўлдирдим, деди Исохон.

Исохон Ормоний унинг бу жасоратини ҳукумат раҳбарлари муносиб тақдирлаганини айтади:

- Президентимиз Ашраф Ғани менга уч хонали уй тақдим этди. Вице президент Абдурашид Дўстим эса “Лексус” автомбили совға қилди. Албатта мен бу совғалардан жуда хурсанд бўлдим. Лекин мен бу ишимни қаҳрамонлик эмас, балки оддий аскарнинг ўз бурчини бажариши деб айтган бўлардим, деди Исохон Омоний.

22 июнь кунги парламент биносига қилинган ҳужум оқибатида 21 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, беш аёл ва икки бола ҳалок бўлган.

Ҳужум пайти Афғонистон вице призиденти Сарвар Дониш ва Афғонистон Миллий Мудофаа вазирлигига номзод Маъсум Исанохзайлар ҳам парламент биносида бўлгани айтилмоқда.

Портлашдан уларга ва парламент аъзоларига зарар етмагани хабар қилинди.

Толибон ушбу ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG