Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:06

Арман ҳукумати ён босганига қарамай, норозилик давом этмоқда


Ереванда намойишчилар ҳукумат ён берганини нишонламоқда.
Ереванда намойишчилар ҳукумат ён берганини нишонламоқда.

Шанба куни кечқурин Арманистон президенти Серж Саркисян электр энергияси қимматлаши ортидан юзага келадиган аҳолининг барча молиявий ҳаражатларини ҳукумат тўлаб беришига ваъда қилди. Электр нархи оширилишига қарши 10 кундан буён норозилик ўтказаётган намойишчилар ҳукумат қарорини ғалаба ўлароқ қабул қилишди. Бироқ шунга қарамай Ереванда норозилик давом этмоқда.

27 июнь куни кечқурин Арманистон Президенти Серж Саркисян мамлакат аҳолиси ва ташкилотларига 1 августдан бошлаб электр учун ҳақни оширилган нархда тўлашлари шарт эмаслигини эълон қилди.

Саркисянга кўра, электр энергияси нархининг оширилиши қай даражада асосли эканини ўрганаётган “Арманистон электр тармоқлари” ташкилотининг аудит текширувлари тугагунча электрнинг янги ва эски тарифлари ўртасидаги фарқни ҳукумат ўз зиммасига олади.

"Албатта биз ижтимоий ҳаражатлар бўйича жорий дастурларни хавф остига қўямиз, лекин хавфсизликни мустаҳкамлашга сарфлаш учун маблағ топамиз", деди Саркисян мутасадди мулозимлар билан учрашувидан сўнг.

Саркисян агар аудит текширувлари электр нархининг оширилишини асосли деб топса, янги тарифлар эскисига қайтарилмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Намойишчилар Саркисяннинг ушбу баёнотини ғалаба ўлароқ қабул қилишди. Бироқ баёнотдан тўла қониқмаганликларини билдиришди. Норозилар ҳукумат қарорини “етарли эмас” ва “чала-чулпа” деб атамоқда.

Норозилар ҳукуматдан электр нархи оширилиши билан боғлиқ қарорни вақтинча тўхтатишни эмас, балки бутунлай бекор қилинишини талаб қилмоқда.

Акция иштирокчилари 28 июнь куни кечқурин президент таклифини муҳокама учун овозга қўйишни режалаштирмоқда.

Норозилар Саркисян миллий телевидение орқали электр учун янги тарифлар бекор қилингани ҳақида эълон қилмагунча намойишни давом эттиришларини маълум қилишди.

Шунингдек, намойишчилар 23 июнь куни фаоллар ва журналистларни калтаклаган, намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллаган полиция ходимларига жазо кўрилишини ҳам талаб қилишмоқда.

Арманистон пойтахти Ереванда 10 кундан буён давом этаётган намойишларга бугун муҳолифат вакиллари ҳам қўшилди.

Мухолифатдаги " Парламент тузувчи" ташкилоти вакили Жирайр Сефилян "ҳукумат халқ талабини бажармади" ва шунинг учун ҳам "акцияни кеча-кундуз давом эттириш лозим", дея таъкидлади.

Айни пайтда Ереван полиция бошқармаси бошлиқ ўринбосари Валерий Осипян норозилар намойиш 28 июнь куни тўхтатилиши ва кўчалардаги тўсиқлар олиб ташланишига умид билдирди:

"Баграмян ҳиёбонидаги жамоат тартибини йўлга қўйиш учун полиция қонун доирасидаги воситаларни ишга солади", дея таъкидлаган Осипян "жиноятчилар жазога тортилиши"дан ҳам огоҳлантирди.

Арманистон пойтахтида электр энергияси нархи оширилганига қарши норозилик намойишлари 19 июндан буён давом этмоқда.

Плакатларга "Биз таслим бўлмаймиз!", "Биз ўз мамлакатимиз хўжайинларимиз!" шиорлари ёзилган.
Плакатларга "Биз таслим бўлмаймиз!", "Биз ўз мамлакатимиз хўжайинларимиз!" шиорлари ёзилган.

23 июнь куни полиция намойишчиларни куч билан тарқатишга ҳаракат қилганидан сўнг норозилик ҳақиқий маънода оммавий кўриниш олди. Дастлаб кўчага 10 минг киши намойишга чиққан бўлса, жума кечқурин Ереван марказидаги Баграмян ҳиёбонига йиғилганлар сони 30 мингга етди.

Жума куни ушбу ҳиёбонга намойишчилар сиғмаганидан Маштоца ҳиёбонида ҳам маълум муддат машина қатнови тўхтатилди.

Намойишчиларга қарши полициянинг махсус топшириқлар бажарувчи отряди ташлангани ортидан жума ва шанба кунлари Ереванда таранглик сақланиб қолди.

Норозилик акцияси лидерлари Арманистон расмийларини, агар электр нархи ошишига қарши намойиш тинч ўтса, бу ерга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жойлаштирмасликка оид ваъдаларини бузганликда айбладилар.

#ElectricYerevan норозилик акцияси иштирокчилари “Талончиликка йўл йўқ!” шиори остида бошлаган акцияга Арманистондаги Ижтимоий хизмaтлaрни тaртибгa солувчи комиссия электр қуввати учун нархларни 16 фоизга оширгани сабаб бўлди.

****

Арманистон пойтахтидаги норозилик акцияси билан боғлиқ воқеаларни кун давомида шу ерда ёритиб борамиз.

XS
SM
MD
LG