Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:14

Йил бошидан буён Европага 137 минг муҳожир қочиб ўтди


Қочқинлар Европага асосан Юнонистон орқали кириб келишади
Қочқинлар Европага асосан Юнонистон орқали кириб келишади

Жорий йилнинг биринчи ярмида 137 минг муҳожир Европага Ўртаер денгизи орқали келган.

Бу ҳақда БМТ Қочқинлар Агентлигининг 1 июль куни чиқарган янги ҳисоботида эълон қилинди.

Бу 2014 йилнинг айни муддатига нисбатан 80 фоизга кўпдир.

Муҳожирларнинг тахминан учдан бирини сурияликлар ташкил этади.

Шунингдек, қочқинлар орасида афғонистонлик ва эритреяликлар кўпдир.

БМТ ҳисоботида таъкидланишича, Европа муҳожирлар инқирозига дуч келган.

Юнонистонга келган муҳожирлар сони кўпайган. Йил бошидан буён Юнонистонга денгиз орқали 68 минг муҳожир етиб борган.

Қочинлар масалалари бўйича БМТ олий коммиссари Антонио Гуттереснинг айтишича, денгиз орқали Европага етиб борган муҳожирларнинг аксарини уруш ва таъқиблардан ҳимоя излаганлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG