Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:48

ВВС 1000 ходими ишдан бўшатилишини эълон қилди


Би-Би-Си Бош директори Тони Ҳолл Британия телерадио корпорациясининг 1000дан зиёд ходим ишдан бўшатилишини эълон қилди. Би-Би-Си тарихидаги энг йирик қисқартириш сифатида баҳоланаётган бу тадбир молиявий муаммолар сабаб қабул қилингани айтилмоқда.

Би-Би-Си ўзбек хизматида узоқ йиллар ишлаган Озодлик мухбири Сирожиддин Ислом янги қисқартиришлар сабаби ва оқибатлари борасида гапирди:

- Британияда Би-Би-Си халқнинг лицензия сотиб олиш ҳисобига амал қиладиган нотижорий ташкилот. Би-Би-Си телевизион дастурлари, радио дастурлари, ҳужжатли фильмлари, бадиий фильмлари, болалар учун кўрсатувлари, спорт кўрсатувлари – буларнинг барчаси аҳолининг, ҳар бир хонадоннинг йиллик лицензия сотиб олиши ҳисобига кун кўрадиган ташкилотлардан бири. Бошқа каналлардан фарқли равишда тижорий мақсадларни кўзламайди. Шунинг учун ҳам омма орасида катта обрўга эга. Бундан ташқари Би-Би-Си корпорацияси нафақат маҳаллий, балки бутун дунë миқëсида ҳам ўзининг жаҳон хизмати, Би-Би-Си 24 ва Би-Би-Си Жаҳон телекўрсатувлари орқали хабарларни тўғри ва бетараф бериш, шаффофлик ва нейтраллик қадриятларига таянган ҳолда кўплаб мамлакатларда катта обрўга эга,- дейди 20 йил давомида Би-Би-Сида фаолият кўрсатган журналист, ҳозирда Озодлик мухбири Сирожиддин Ислом.

Журналист Сирожиддин Ислом билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Сирожиддин Ислом билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:01 0:00
Бевосита линк

Империя овозидан Жаҳон хизматига айланган Би-Би-Си

Бугунги кунда 26 тилда эшиттириш бераëтган Би-Би-Си Жаҳон хизмати 1932 йили Британия Империяси овози ўлароқ BBC Empire Service номи билан инглиз тилида эфирга чиққан эди.

1938 йилда Би-Би-Си араб тилида эшиттириш узатиб кўп тилли дастурларга тамал қўйди. 1939 йилда турк тилидаги эшиттиришларни ҳам эфирга узата бошлаган Би-Би-Си 1940 йилдан бошлаб ҳинд¸ болгар¸ фин ва немис тилларида ҳам эшиттиришлар тайëрлай бошлади.

1994 йилнинг 30 ноябрида Би-Би-Си Жаҳон хизмати ўзбек ва озарий тилидаги эшиттиришларни ҳавога узатишни бошлади.

Илк дастурда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Ақаев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевлар Би-Би-Си Жаҳон хизматининг ўзбекча дастур бошлаганлигини муборакбод қилишган эди.

XS
SM
MD
LG