Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:42

Чегараларнинг нотинчлигига Ўзбекистон айбдорми?


Ўзбек-қирғиз чегараси
Ўзбек-қирғиз чегараси

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида "Чегараларнинг нотинчлигига Ўзбекистон айбдорми", деган саволга жавоб изладик. Кечаëтган ҳафтада Ўзбекистон чегараларида юз берган оқибати ўлим билан тугаган бир қатор воқеалар ушбу мавзуни кўтаришга сабаб бўлди.

3 июль куни Озодликка маълум бўлишича, ўзбек чегарачиси тожикистонлик мол боқиб юрган фуқарога ўқ узиб яралаган.

Жорий ҳафтада Қозоғистон фуқароси Уалихан Ахметов ўзбек чегарачиси ўқидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Қайиқдаги иккинчи қозоғистонлик Женис Бекешов эса Қозоғистон қирғоғига қайтишга муваффақ бўлган эди.

Бу юзадан Қозоғистон Сирдарёда балиқчилик қилаётган фуқаросининг Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилишига кескин норозилик билдирди.

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси ҳам нотинчлигича қолди.

29 июнь куни Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасининг Машаланг деб аталувчи қисмида маст аҳволдаги қирғиз чегарачиси ўзбек чегарачиларига қарата ўқ отгани оқибатида оддий аскар Собир Шокир ўғли Давлатовга иккита ўқ тегиб, оғир яраланди.

Расмий хабарда айтилишича, маст аҳволдаги қирғиз чегарачиси ўзбек чегарачиларини аввал уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилган, шундан сўнг ҳеч қандай асосларсиз Калашников автоматидан ота бошлаган.

Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан узоқ йиллик яхши қўшничиликка оид битимни 2007 йилда ратификация этган.

Бу келишув Ўзбекистон сув, чегара ва этник муаммолар боис, айримлари билан зиддиятли муносабатда бўлган бу мамлакатлар билан узоқ йиллик дўстлик ва ҳамкорликни кўзда тутса ҳам амалда расмий Тошкент атрофдаги қўшнилар билан совуқ муносабатни параваришлаб келади.

Қурултой қатнашчилари Ўзбекистон ўтган 20 йилдан ошиқ вақт давомида бундай шартнома ва келишувларнинг кўпларини имзолагани ва амал қилмаëтганини айтишди.

Суҳбатдошлар назарида ўз қўшнилари билан муносабатда “ташқи сиёсатининг қутблари анчайин тез-тез ўзгариб турадиган Ўзбекистон раҳбари билан боғлиқ субъектив фактор, яъни раҳбарнинг қўшниларни ёқтиришлари ёки ёқтирмасликлари белгиламоқда.”

Қурултой иштирокчиларига кўра, минтақа давлатлари орасидаги яхши қўшничилик энг аввало расмий Тошкентнинг сиёсий иродасига боғлиқ.

Чегаралар нотинчлигига Ўзбекистон айбдорми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG