Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:44

Малайзия бош вазири: Учоқ ҳалокати юзасидан текширувлар ниҳоялаб бормоқда


Малайзия йўловчи учоғи бир йил муқаддам Украина шарқида уриб туширилган эди
Малайзия йўловчи учоғи бир йил муқаддам Украина шарқида уриб туширилган эди

Малайзия Бош вазири Нажиб Раззоқнинг айтишича, мамлакати ўтган йил Украина шарқида ҳалокатга учраган йўловчи учоғи “айбдорлари номини эълон қилиш” арафасида турибди.

2014 йил 17 июлида юз берган ҳалокатда 298 одам ҳалок бўлганди.

Куала Лампурда учоқ ҳалокатининг бир йиллигини хотирлаш маросимида гапирган Малайзия бош вазирига кўра, текширувлар натижалари "эртаси билан 2015 йил охирида эълон қилиниши кутилмоқда.”

"Биз ҳалокатга алоқадор барча мамлакатларни тўлиқ ҳамкорликка чақирамиз. Ана ўшанда биз кечириб бўлмас ҳодиса учун жавобгарларни эълон қилиш имконига эга бўламиз,” деди Нажиб Раззоқ.

Малайзия ва терговда қатнашаётган Австралия, Бельгия, Нидерландия ва Украина учоқни уриб туширганларни жазолаш учун БМТ назорати остида махсус трибунал ташкил этилишини исташади.

Россия бундай резолюцияга қарши чиқишини эълон қилган.

Малайзия Ҳаво Йўллари ширкатига қарашли авиалайнер Амстердамдан Куала Лампурга учаётган пайти Украина шарқида уриб туширилган эди.

Киев учоқни айирмачилар Москва томонидан берилган ер-ҳаво ракетасида уриб туширганини даъво қилади.

Россия эса ҳодиса учун Украинани айблайди.

XS
SM
MD
LG