Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:50

Низомий институти қабул комиссиясига қонун борми?


"Исмим Ғайрат¸ Озодлик радиосининг ашаддий мухлисиман. Ëшим 25 га кирган бўлса-да ҳамон олий маълумотли бўлиш учун олийгоҳга яхши ният билан ҳужжат топшираман.

Ўтган йил Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетига турли баҳоналар билан 4 кун сарсон-саргардон қилиб¸ ҳужжатларимни олишмади. Ҳозир ҳам шу баҳона билан 40-50 фоиз абитуриентларнинг ҳужжатлари қайтарилмоқда. Уларнинг баҳонаси фақат шу ерда, бошқа олийгоҳларда умуман сўрашмайди.

Баҳонани қаранг¸ медсправкада (86-форма) СПИД марказидан касал бўлмаганлиги ҳақида муҳр ва имзо, қон группаси муҳр ва имзо, тери касаллиги диспансеридан (коженний) муҳр ва имзо, янги паспорт бўлиши шарт, паспортнинг яшаш манзили штампи олдида туман ички ишлар бўлимининг гербли муҳри талаб қилинмоқда.

Шу ердаги одамларнинг гапи бўйича ректорнинг кўрсатмаси эмиш. Бу бўйича вазирликнинг 246-37-12 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилдим. Улар "олийгоҳ ҳал қилади" деб гапни қисқа қилишди.

Энг ачинарлиси¸ баъзи йўналишга яъни рус группага "сен русчада ўқимагансан¸ неположенно" деб оддий фуқаролардан умуман ҳужжат олишмайди.

Шу ерга невараси билан келган кексаларнинг гапига қараганда уруш вақтида ҳам заборли нонга бунақа навбат бўлмаган экан.

Озодлик радиоси ходимлари¸ сизлардан илтимос¸ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида бўлаётган тартибсизликлар ҳамда ҳужжат олишдаги ноқонуний ишларни эфирда ёритишингизни сўраймиз. Зора¸ биз оддий фуқароларга ўқишга киришга йўл очилса. Бутун умр дуога қоласиз. 20 июнь охирги кун. Ўртада ҳайит дам олиш, якшанба дам олиш. Бу ёғига умидимиз Сизлардан."

XS
SM
MD
LG